"Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолётларига Galaxy Note 7 олиб чиқиш тақиқланди

© AP Photo / Lee Jin-manТелефон Samsung Galaxy Note 7
Телефон Samsung Galaxy Note 7 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу тақиқ парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Малайзия давлат авианазорати томонидан киритилган

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси сайти Малайзиядан парвоз қиладиган йўловчиларига Samsung Galaxy Note 7 смартфонларини олиб чиқиш тақиқланганлиги ҳақида маълум қилди.

Маълумотга кўра, ушбу тақиқ парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Малайзия давлат авианазорати томонидан киритилган.

"Samsung Galaxy Note 7 маркасидаги смартфонлар билан ёнғин ҳодисалари юз берганлиги сабабли ушбу тақиқ жорий қилинди. Шу муносабат билан йўловчилар бу қурилмаларни ўзлари билан олиб чиқиши, юкхонага топшириши ёки Малайзиядан парвоз қилаётган самолётларда юк сифатида жўнатиши мумкин эмас. Ушбу йўриқномага қатъиян риоя қилишингизни сўраймиз", — дейилади хабарда.

Samsung Electronics - Sputnik Ўзбекистон
Samsung компанияси илгари ишлатилган смартфонларни сотишни режалаштирмоқда

Эслатиб ўтамиз, Galaxy Note 7 сотувга 19 августда чиққан бўлиб, сентябр бошида заряд қилиш вақтида ёниб кетиш ҳақидаги хабарлардан кейин жаҳон бозоридан 2,5 миллион дона шундай смартфонлар қайтариб олинди. Samsung бу смартфонларни ишлаб чиқариш, сотиш ва алмаштириб беришни вақтинча тўхтатганлигини маълум қилди. Ушбу қарор ҳукуматнинг тегишли органлари билан маслаҳатлашувлардан кейин қабул қилинди.

Бугундан "Озарбайжон ҳаво йўллари" (AZAL) ЁАЖда Samsung Galaxy Note 7 смартфонларини самолётга олиб чиқиш ҳақидаги тақиқ кучга киради.

Илгарироқ дунёнинг қатор авиаташувчилари Samsung Galaxy Note 7ни самолётга олиб чиқишни тақиқлаган эди.

Янгиликлар лентаси
0