Samsung компанияси илгари ишлатилган смартфонларни сотишни режалаштирмоқда

© Sputnik / Александр Пашин / Медиабанкка ўтишSamsung Electronics
Samsung Electronics - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Samsung Electronics компанияси илгари ишлатилган смартфонлар бозорида даромад олишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Жанубий Кореянинг гигант компанияси режалари ҳақида “Рейтер” информацион агентлиги хабар қилди. Агентлик манбаларининг маълумотига қараганда, Samsung 2017 йилда қайта тикланган смартфонларни сотиш дастурини йўлга қўяди. Компания фойдаланувчилардан (асосан АҚШ, Канада, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган давлатларда) аввал ишлатилган флагман смартфонларни сотиб олади, уларни таъмирлайди (масалан аккумулятори ёки корпусини алмаштиради) ва ривожланаётган мамлакатлар бозорларида арзон нархда сотади.

Қайта тикланган смартфонларни сотиш дастури Samsungнинг ўртача даражадаги қурилмаларни сотиш эвазига ривожланаётган мамлакатлар бозорларидаги мавқеини мустаҳкамлаши кутилмоқда. Бундан ташқари, Samsungнинг янги ташаббуси унинг хитойлик рақобатчилари билан курашишига имкон беради.

Компания ҳозирча “Рейтер”нинг бу борадаги сўровига ҳеч қандай изоҳ бермади.

Deloitte компанияси берган маълумотларга кўра, 2016 йилда дунё миқёсида умумий нархи 17 миллиард долларни ташкил этувчи 120 миллион дона илгари фойдаланилган смартфон сотилган.

Янгиликлар лентаси
0