Ўзбекистонда Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилиши мумкин

© SputnikШавкат Мирзиёев виртуал қабулхонаси
Шавкат Мирзиёев виртуал қабулхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
19 октябр куни бир сутка давомидаги қўнғироқлар сони 19 мингдан ортган

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича мурожаатлар кўп тушаётганлиги сабабли Ўзбекистонда ушбу соҳага тегишли вазирлик тузилиши мумкин. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Facebookдаги расмий саҳифасида хабар қилинмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига бўлаётган телефон қўнғироқлари графиги - Sputnik Ўзбекистон
Бош вазир виртуал қабулхонасига бир кунда ўн минглаб қўнғироқлар келиб тушмоқда

"Уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Виртуал қабулхонасига жуда кўплаб мурожаатлар тушаётгани сабабли, ушбу соҳада бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигини ташкил этиш бўйича тегишли ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланмоқда", — дейилади хабарномада.

Таъкидлаш жоизки, матбуот хизматининг маълум қилишича, Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси ўз ишини бошлаганидан кейинги дастлабки 10 кун ичида 15 мингта мурожаат келиб тушган. Саҳифадаги маълумотга кўра, 19 октябр куни бир сутка давомидаги қўнғироқлар сони 19 мингдан ортган.

Қабулхона ўз ишини 2016 йилнинг 24 сентябрида бошлаган эди.

Янгиликлар лентаси
0