ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Тожикистон сайлов ва референдумлар бўйича марказий комиссияси раҳбари Бахтиёр Худоёрзода Ўзбекистон Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловларда кузатувчи сифатида қатнашади, деб хабар беради РИА Новости "Ховар" агентлигига асосланиб.
Бундан ташқари, сайловларни мазкур комиссия аъзолари Жамшед Жамшедов ва Носиржон Салимийлар ҳам кузатишади, дейилади хабарда.
Ўзбекистон МСК Президентлик сайловлари бориши бўйича халқаро кузатувда иштирок этиш учун Инсон ҳуқуқлари ва демократик институтлар бюроси, ЕХҲТ, МДҲ Ижроия қўмитаси, ШҲТ, ИҲТ ва Ўзбекистон сайлов органлари бутунжаҳон ассоциациясини расман таклиф этган.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни 78 ёшида вафот этди. Бош вазир Шавкат Мирзиёев мамлакат раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Президентлик сайловлари 4 декабр куни бўлиб ўтади.