ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Тошкентда совуқ тушиши билан, янги қурилган йўлнинг бир қисми чўкди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Тараққиёт кўчасининг бир қисми чукиши натижасида янги йўлнинг икки қатори автомобил ҳаракатланишига яроқсиз ҳолга келди. Айни дамда йўл таъмирлаш хизмати ходимлари йўлнинг ушбу хавфли бўлагини пластик тўсиқлар билан ўраб олишди.
Шуни айтиш керак-ки, янги йўл қурилиб ишлатишга топширилганидан кейин, унда дарҳол ўзгаришлар юз бера бошлади. Собиқ авиация заводи яқинидаги чорраҳада йўл ўртасида чуқурлик пайдо бўлди. Йўлнинг қарама-қарши томонида эса, эски Тошмига кетиш тарафда – дўнглик пайдо бўлди.
Йўл хизмати ходимлари ушбу камчиликларни узоқ вақт давомила кўрмаганликка олиб юришди. Бу ерда ҳеч қандай огоҳлантириувчи белги ёки тўсиқ ўрнатилмади.
Йўл таъмирлаш хизматидан турли "сурприз" олишга ўрганиб қолган тошкентлик ҳайдовчилар, бир-бирларини ижтимоий тармоқлар орқали огоҳлантиришмоқда.