ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Тараққиёт кўчасида транспорт ҳаракати қайта тикланди, деб хабар қилмоқда "Новости Узбекистана" нашри.
Асосий қурилиш ишлари якунланган, энди навбат йўл ҳаракати чизиқлари чизиш, светофорларни ишга тушириш ва Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган жойига асфальт ётқизишга қолган.
Айни дамда иккала томонга ҳам ҳаракат очиқ. Автомобиллар ҳаракати олти йўналишда амалга оширилмоқда – ҳар бир томонга уч йўналишдан. Қарама-қарши ҳаракат томонлар ораси девор билан чегараланган.
Янги транспорт тугуни автомобиллар ва пиёдаларга бир хил қулайлик яратмаган. Йўлнинг иккала томонида бўлган ва йўл ўтказгичи остидан ўтадиган пиёдалар йўли энди йўқ. Чорраҳадан ўтаётган пиёдалар тик зинапоядан тепага кўтарилиб пастга тушишга мажбур.