Фарғона водийсида вертолёт ёмон об-ҳаво туфайли қулаган бўлиши мумкин

Oбуна бўлиш
Фарғона водийсида 18-октябр куни кучли ёмғир ёғиб, вақти-вақти билан қорга айланган. Айрим туманларда шамол тезлиги сониясига 15-20 метрни ташкил қилган

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг вертолёти ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли қулаган бўлиши мумкин, деб хабар қилган Спутник нашрига ўз манбаси.

Манбанинг сўзларига кўра, сўнгги бир неча кун давомида Фарғона вилоятида ҳаво кескин ўзгарган.

Ми-8 вертолёти - Sputnik Ўзбекистон
Фарғона вилоятида вертолёт ҳалокатга учради, 6 ҳарбий ҳалок бўлди
Об-ҳаво маълумотларида 18 октябр куни Фарғона водийсида вақти-вақти билан қорга айланадиган шиддатли ёмғир ёғиши айтилган. Бундан ташқари, шамол тезлиги айрим туманларда сониясига 15-20 метрга етиши айтилган.

"Мудофаа вазирлиги вертолёти режали учишни амалга оширган. Бахтсиз ҳодиса об-ҳаво шароити ўта экстремал бўлган тоғли ҳудудда рўй берган бўлиши мумкин", — дея таъкидлайди манба.

Авиаҳалокат сабабларини ўрганиш учун тузилган махсус комиссия версиясига кўра, бахтсиз ҳодиса техник носозлик ёхуд учувчи хатоси туфайли рўй берган бўлиши мумкин деган тахминлар ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли вертолёт Фарғона водийсида ҳалокатга учраган эди. Ҳалок бўлган тўққиз киши дан олти нафари ҳарбийлар бўлгани хабар қилинган.

Янгиликлар лентаси
0