ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Фарғона вилоятида вертолёт ҳалокатга учради, 9 киши ҳалок бўлди, уларнинг 6 нафари ҳарбийлар — деб хабар қилмоқда маҳаллий ТВ Ўзбекистон Мудофаа вазирлигидан олинган ахборот асосида.
"2016 йил ўн саккизинчи октябр куни Фарғона вилояти ҳудудида Мудофаа вазирлигининг режа асосида парвоз қилган Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради. Ҳодиса натижасида, уч нафар экипаж аъзоси, ҳамда бортдаги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг олти нафар ҳарбийлари ҳалок бўлган", — деб хабар қилган телеканал.
Вазирлик хабарига мувофиқ, авиаҳалокат сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия ташкил этилган.
"Ўзбекистон раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг оила-аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради", — дейилади хабарда.