Депутатлар "Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини кўриб чиқадилар

© Газета.uzЎзбекистон Сенати
Ўзбекистон Сенати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу қонун лойиҳаси 20 октябр куни депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилади

ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари "Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини кўриб чиқадилар. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайтида хабар қилинмоқда.

Мазкур Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси асосида киритилган эди.

Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, маромига етказиш ва ялпи мажлис кун тартибига киритиш учун палатанинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси масъул этиб белгиланди.

Ушбу қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг жорий йил 20 октябрь куни ўтказилиши кутилаётган ялпи мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилади.

Олий Мажлис биноси - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Олий Мажлис парламентига коррупцияга қарши қонунчилик лойиҳасини киритди

Қонун лойиҳаси маъмурий қамоқни ўташ тартиби билан боғлиқ бўлган муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш, маъмурий қамоқни ўташ принциплари, тартиби, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати, қонуний манфаатларини белгилаб бериш, шунингдек, уларда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига, умумқабул қилинган анъаналарга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Лойиҳада маъмурий қамоқ ўташнинг асослари, маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун махсус қабулхоналарнинг, шунингдек, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини, маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхоналарда қабул қилиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) махсус қабулхонага ташриф буюриш қоидалари каби бир қатор меъёрлар акс эттирилган.

Янгиликлар лентаси
0