ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Uzcard "Woy-wo" дастурини ишга туширди, деб хабар қилмоқда компания расмий саҳифаси.
Янги дастур харидорларга woy-wo.uz сайтида мавжуд бўлган хизматлардан мобил телефон орқали фойдаланиш имконини беради. Фойдаланувчилар учун тўлов вақти ҳам қисқаради. "Тўлаш" тугмаси босилганидан кейин тўлов амалга оширилгунига қадар бир неча сония ўтади.
Яқин орада порталнинг USSD-хизмати ҳам ишга тушади. Ушбу хизмат орқали банк саҳифасига кирмасдан ва интернет хизматидан фойдаланмаган ҳолда тўловлар амалга ошириш мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, "Woy-Wo" Интернет тўловлар портали июл ойининг бошида ишга тушган эди. У ерда Ўзбекистон ҳудудида онлайн тўлов эвазига сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар жамланган. "Woy-Wo"да интернет-магазинларда сотилаётган товарлар, коммунал тўловлар, интернет провайдерлари, уяли алоқа ва бошқа хизматлар учун тўловлар жамланган.