ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистонда оммабоплиги жиҳатидан биринчи ўринда турувчи “Одноклассники” ижтимоий тармоғи UzCard миллий тўлов тизими билан ҳамкорлик қила бошлади. Энди ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари my.uzcard.uz ва woy-wo.uz порталлари ёки UZCARD мобил иловаси орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин. Илгарилари ОК ҳисобини фақат маҳаллий операторлар орқали SMS ёрдамида тўлдириш мумкин эди, деб хабар беради "Новости Узбекистана".
"Одноклассники" ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари тармоқ таклиф этадиган хизматларни сотиб олиш учун ўзларининг виртуал ҳисобларини PAYME мобил иловаси ёки paycom.uz портали орқали тўлдиришлари мумкин. Шунингдек CLICK мобил банкинг тизими орқали ҳам тўловни амалга ошириш мумкин. Бундан ташқари, ОК виртуал ҳисобини MBank мобил банкинг тизими орқали ҳам тўлдирса бўлади.
"Ўзбекистон “Одноклассники” учун муҳим мамлакатлардан бири. Биз фойдаланувчиларнинг вақт ва маблағиини тежаш имконини берадиган UzCard ва бошқа тўлов тизимлари билан ҳамкорлик қилишдан хурсандмиз. Таъкидлаш керакки, тўлов тизимлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилиши натижасида ОК виртуал ҳисобини тўлдириш қиймати арзонлашди. Яқин келажакда ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун имкониятларни янада кенгайтириш ва турли акцияларни ўтказишни режалаштирганмиз", — дейди “Одноклассники” ижтимоий тармоғи матбуот хизмати раҳбари Анастасия Жбанова.