БМТнинг янги Бош котиби - Гутерреш Сурияда тинчлик ўрнатмоқчи

© KENA BETANCUR / AFPБМТнинг қочоқлар масаласи бўйича собиқ комиссари Антониу Гутерреш
БМТнинг қочоқлар масаласи бўйича собиқ комиссари Антониу Гутерреш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Сурия халқи чекаётган заҳматлар менинг юрагимни тилка-пора қилмоқда, ва мен Сурия халқига хизмат қилиш ва уларга тинчлик келтириш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан", - дея таъкидлаган у

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги Бош котиби Антониу Гутерреш Сурияда тинчлик ўрнатиш ниятида, у бу ҳақда ўзининг тайинловидан сўнг маълум қилган.

БМТ Бош котиби - Антониу Гутерреш - Sputnik Ўзбекистон
Антониу Гутерреш - БМТга бош котиб этиб сайланди
БМТ Бош Ассамблеяси пайшанба куни Антониу Гутеррешнинг номзодини бутунжаҳон ташкилот бош котиблигига тасдиқлаган эди. Гутерреш бу лавозимда тўрт йил — 2017 йилнинг 1 январидан 2021 йилнинг 31 декабрига қадар фаолият юритиши хабар қилинган.

Журналистлар томонидан Гутеррешга берилган дастлабки савол Сурия тўғрисида бўлган. "Сурия халқи чекаётган заҳматлар менинг юрагимни тилка-пора қилмоқда, ва мен Сурия халқига хизмат қилиш ва уларга тинчлик келтириш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан", — дея таъкидлаган у.

Янгиликлар лентаси
0