Қирғизистонда прокурорнинг машинасига бомба қўйган шахс қўлга олинди

Oбуна бўлиш
Катта прокурор машинасига чиқмоқчи бўлиб эшикни очганида портлаш қурилмаси ишга тушган

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот ходимлари июл ойида республика бош прокуратурасининг ички тергов бўлими катта прокурорининг машинасига бомба қўйган шахсни қўлга олдилар, деб хабар берди РИА Новости мамлакат прокуратураси матбуот хизматига асосланиб.

Бош прокуратура ходими Эркинбек Курманалиевнинг машинаси 29 июл куни портлатилганди. Катта прокурор Бишкекдаги автомобил тураргоҳидаги машинасига чиқмоқчи бўлиб эшикни очганида портлаш қурилмаси ишга тушган. Курманалиев оғир тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.

Ўрта сой қишлоғида прокуратура ходими машинаси портлатилди - Sputnik Ўзбекистон
Мустақил Қирғизистонда мансабдорларни сценарий асосида ўлдириш "мода" тусини олди

"Бош прокуратура қошидаги тергов гуруҳи ҳамда Қирғизистон ИИВ томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида фуқаро А.Т. назорат органи ходими Э.Курманалиевнинг ҳаётига суиқасд қилишда гумон қилиниб қўлга олинди. Гумондор иқрорлик кўрсатмасини бермоқда ва бу тергов давомида йиғилган маълумотлар асосида ўз тасдиғини топмоқда", — деди агентлик суҳбатдоши.

Гумондорнинг уйи тинтув қилинганида "Курманалиевнинг ҳаётига суиқасд қилинганда фойдаланилган қурилмага ўхшаш портловчи қурилма топилди", дейилади матбуот хизмати томонидан.

Қирғизистон оммавий ахборот воситалари тергов гуруҳидаги манбага таянган ҳолда гумондорнинг уйидан шунингдек ўқотар қурол, кўп миқдордаги ўқ-дорилар, гранаталар, детонатор ва муҳрлар, гувоҳномалар топилганини хабар қилишди. Манбаларнинг айтишича, гумондор прокурорнинг қариндоши бўлган.

Янгиликлар лентаси
0