Қирғизистонда ўзбек делегациясини кутиб олишга тайёргарлик кўрилмоқда

© пресс-служба правительства КРҚирғизистон Бош вазири Сооронбой Жээнбеков Ўзбекистон муваққат президенти, Бош вазир Шавкат Мирзиёев билан
Қирғизистон Бош вазири Сооронбой Жээнбеков Ўзбекистон муваққат президенти, Бош вазир Шавкат Мирзиёев билан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Қирғизистон Республикаси делегацияси расмий Тошкент таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Эндиликда жавоб ташрифи уюштирилишига тайёргарлик бормоқда

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Ўзбекистонга уюштирилган расмий ташрифдан сўнг Қирғизистон ҳукумати бунга жавобан ўзбек делегациясини кутиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар қилган Қирғизистон ҳукумати аппарати.

Ўзбекистондаги чегара-назорат пункти - Sputnik Ўзбекистон
Ўн бир йиллик танаффус: Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларининг қайта жонланиши
Эслатиб ўтамиз, сентябр ойи бошида Ўзбекистон томон Қирғизистоннинг учта йирик вилоятидан делегация аъзоларини Андижонга таклиф қилган эди. Натижада, 1 октябр куни Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Мухамметкалим Абулгазиев бошчилигидаги Қирғизистон Республикаси расмий делегацияси Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилоятига дўстона ташриф уюштирди.

Тахминларга кўра, Ўзбекистон делегациясининг жавоб ташрифи октябр ойи охири — ноябр ойи бошларига режалаштирилмоқда. Икки давлат ўртасида меморандум чегарага яқин учта вилоят ўртасида имзолангани сабабли, расмий сафар ҳам Қирғизистоннинг чегарага яқин туманларининг бирига уюштирилиши тахмин қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0