Ўзбекистонда ЯИМ тўққиз ой давомида 7,8 %га ўсди

Oбуна бўлиш
2016 йил 9 ойи якунлари бўйича Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши 7,8 %ни ташкил этди, дея хабар қилинди 13 октябрь куни Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. 2016-йил 13-октябрда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини, 2016-йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш натижадорлигини муҳокама қилишга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Ўзбек-корейс тўқимачилик технопарки - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Ўзбекистон иқтисодий ўсиш бўйича жаҳон етакчилари қаторига кирди
Хабарга кўра, жорий йил 9 ойи якунлари бўйича мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсиши 7,8 %ни, саноат ўсиши 7,2 %ни, чакана савдо айланмаси ўсиши 14,2 %ни, хизматлар кўрсатиш ҳажми ўсиши 12,4 %ни ташкил этган.

Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 % миқдорида профицит билан ижро этилган. Инфляция даражаси прогноз параметрларидан ошмаган.

Ўтган 9 ойда ўртача ойлик иш ҳақи 12,6 %га ошган, жорий йил 1 октябрдан эса бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар яна 15 %га оширилган. Янги қишлоқ массивларида замонавий намунавий лойиҳалар бўйича 12 мингтадан ортиқ шинам ва қулай шахсий уй-жой фойдаланишга топширилган.

"Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, модернизациялаш ва диверсификациялаш бўйича дастурий чора-тадбирлар фаол амалга оширилмоқда. Замин заҳматкашларининг фидокорона меҳнати ва миришкорлиги туфайли, мураккаб об-ҳаво шароитларига қарамай, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бой ҳосили етиштирилди ва йиғиштириб олинди. Натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 6,4 %га ўсиши таъминланди", — дейилади хабарда.

Уй лойиҳаси - Sputnik Ўзбекистон
Саудиячилар Ўзбекистонда уйлар қурилишига 30 млн $ ажратди
Хабарда келтирилишича, "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури учун барча манбалар ҳисобидан 6,8 триллион сўмдан ортиқ ва 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўналтирилган.

Ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми — 9,4 %га, шу жумладан, хорижий инвестициялар — 11,2 %га ўсган.

Йил бошидан буён 2016 йилги Инвестиция дастури доирасида 100 та йирик ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди. Йил охиригача 64 та йирик ишлаб чиқариш қувватини фойдаланишга топшириш мўлжалланган.

Янгиликлар лентаси
0