Саудиячилар Ўзбекистонда уйлар қурилишига 30 млн $ ажратди

© Sputnik / Георгий Зельма / Медиабанкка ўтишУй лойиҳаси
Уй лойиҳаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саудия Тараққиёт жамғармаси маблағлари Қорақалпоғистонда 668 та намунавий уйлар қурилишига сарфланади. Саудия Тараққиёт жамғармаси томонидан Ўзбекистонга шу вақтга қадар ярим миллиард долларга яқин кредит ажратилган.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Саудия тараққиёт жамғармаси Қорақалпоғистонда намунавий уйлар қурилишига 30 миллион доллар ажратишга тайёрлигини билдирди. Икки давлат ўртасида тегишли шартнома имзоланди, деб хабар қилишди Sputnik  мухбирига Иқтисодиёт вазирлигида.

"Бу саудиячиларнинг биринчи транши эмас. Ўтган йилнинг ўрталарида ҳам саудиячилар Хоразм вилояти қишлоқларида 959та намунавий уйлар қурилишига 30 миллион доллар ажратишган эди. Намунавий қурилиш ишларини кредитлаштириш лойиҳасида иккита халқаро молия институтлари – Ислом Тараққиёт банки ва Осиё тараққиёт банки иштирок этмоқда”, — деб таъкидлади манба.

Янгиликлар лентаси
0