ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистон куч тизими ходимлари тожикистонлик йирик наркокурьерни қўлга олиш операциясини ўтказдилар.
Олинган маълумотга кўра, жиноятчи тунги вақтда Тожикистондан Тошкент вилоятининг Бекобод туманига кўп миқдордаги гиёҳванд модда билан ўтиши лозим эди.
Махсус хизмат ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан Тожикистон фуқароси, Сўғд вилояти Зафаробод туманида яшовчи 46 ёшли Абдураҳмон Бердиқулов чегарани кесиб ўтган чоғида қўлга олинди.
"Дастлабки текширувда маълум бўлишича, қўлга олинган бу шахс гиёҳванд модда контрабандаси учун илгари Ўзбекистонда судланган ва 2014 йилда амнистия актига асосан жазодан озод қилинган. Унинг ёнида бўлган спорт сумкаси текширилганида, унинг ичида 2 килограмм героин моддаси борлиги аниқланди", — деди куч тизимидаги манба.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-(Контрабанда) ва 273- (Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.