Абдулазиз Камилов Қувайт Элчисини қабул қилди

© AFP PHOTOТашқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мулоқот давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. 2016 йилнинг 12 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қувайт Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмад Холид Абдулла ал-Жийранни қабул қилди, дейилади Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабарида.

Камилов ЕИ делегациясининг янги тайинланган раҳбарини қабул қилди

Хабарда билдирилишича, мулоқот давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги, жумладан Ислом ҳамкорлик ташкилоти, БМТ ва бошқа халқаро тузулмалар доирасидаги Ўзбекистон-Қувайт ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қувайт вакилларининг ўзаро ташрифлари жадвали юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Хабарга кўра, томонлар учрашувда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида Қувайт нуфузли делегацияси иштирокининг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратишди.

Янгиликлар лентаси
0