ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Абдил Сегизбаевни қабул қилди, деб хабар беради Қирғизистон раҳбарининг матбуот хизмати.
Президентга миллий хавфсизликни таъминлаш ва терроризмга қарши комплекс чораларни такомиллаштириш бўйича хавфсизлик қўмитаси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Ўтган ҳафтада АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси мамлакатда октябр ойида терактлар содир бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатганди. Унинг ортидан Буюк Британия элчихонаси ҳам ана шундай хабар чиқарди. Куч тизимлари ушбу хабарларни текширди, ташқи ишлар вазирлиги эса ҳар икки давлат элчиларини чақирди.