Тойиб Эрдўғон Клинтоннинг сиёсий саводсизлигидан ўпкаланди

© REUTERS / UMIT BEKTASТуркия президенти Тойиб Эрдўғон
Туркия президенти Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Сент-Луис шаҳрида ўтказилган теледебатларда демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон "қурдларни қуроллантириш масаласини кўриб чиқиши мумкинлиги"ни айтган эди

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Қўшма Штатлар президентлигига номзод Хиллари Клинтоннинг сайловларда ғолиб чиқадиган бўлса, Суриядаги қурд кўнгилли аскарларини қуроллантириши ҳақидаги таъкиди унинг сиёсий саводхонлиги пастлигидан дарак беради, деб баёнот қилди Туркия президенти Тойиб Эрдўғон. РИА Новости хабари асосида.

Анқарадаги теракт - Sputnik Ўзбекистон
Қурдлар вакили Эрдўғоннинг таъкидидан ҳайратини яширмади
Илгарироқ Сент-Луис шаҳрида ўтказилган теледебатларда демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон "қурдларни қуроллантириш масаласини кўриб чиқиши мумкинлиги"ни айтган эди. "Қурдлар — бу бизнинг Сурия ва Ироқдаги энг яхши дўстларимиздир", — деб қўшимча қилган эди у.

"Клинтоннинг бу таъкидини жуда омадсиз, деб биламан. У тинмай Сурия қурд демократик иттифоқи террорчиларини ва сурия қурдлари ўз-ўзини мудофа қилиш кучларини қўллаб-қувватлаши ҳақида такрорлайди. Бу, юмшоқ қилиб айтганда, яхши гапмас. Менинг фикримча, бу энг аввало сиёсий тажрибасизлик белгиси. Бу каби таъкидлар бўлиши керак эмас, сабаби, минтақада реаллик тамомила бошқача. Шундай мураккаб даврда бундай қилишнинг кераги йўқ", деб таъкидлаган Эрдўғон Анқарадаги судья ва прокурорликка номзодлар олдида сўзлаган нутқида.

Туркия раҳбарининг сўзларидан Анадолу агентлиги иқтибос келтирган.

Янгиликлар лентаси
0