Челябинск – Тошкент авиақатнови йўлга қўйилди

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишЧелябинск шаҳри
Челябинск шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу йилнинг куз мавсумидан бошлаб “Челябинск - Тошкент – Челябинск” йўналишида парвозлар йўлга қўйилди.

ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. “Челябинск – Тошкент – Челябинск йўналишида” ушбу йилнинг 4 ноябрдан бошлаб янги авиақатнов йўлга қўйилди, деб хабар қилмоқда  “Челябинск” халқаро аэропорти.

Миасс дарёси қирғоғи, Челябинск шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ва Самарқанд Челябинск билан биродар шаҳарларга айланади

Уральские авиалинии” компанияси қишги мавсумда Тошкент йўналишига парвозлар амалга оширишни бошлайди. Янги қатновлар 2016 йилнинг 4 ноябридан 2017 йилнинг 24 мартигача амал қилади. Айни дамда чипталар сотиш бошланган”, — дейилган “Челябинск” халқаро аэропорти хабарида.

Парвозлар ҳафтага бир марта — жума кунлари амалга оширилади. Челябинск – Тошкент йўналишида U6-2975 рақамли рейс 08:35 – 10:50 да, Тошкент – Челябинск йўналишида эса U6-2976 рейс 12:20 – 15:35да амалга оширилади. 160 нафар йўловчига мослашган Airbus A320 самолётида парвоз давомийлиги 2 соат 15 дақиқани ташкил қилади. Чипталар нархи  10 337 рублдан бошланади.

Бундан буён Челябинск аҳолиси Тошкентга иш ва дам олиш юзасидан сафарлар амалга ошириш имконига эга бўлди. 

Ўзбекистонга келадиган туристлар сони ошади

Ўзбекистон пойтахти Тошкент – МДҲ ва жаҳон сайёҳларининг орасида оммавий манзиллардан бири ҳисобланади. Тошкент – меҳмондўст, қуёшли ўлка бўлиб у меҳмонларни ўзининг гуллаган боғлари, ширин-шакар мевалари ва кенг оқ олтинли далалари билан, бағрини кенг очиб кутиб олишга таёр.  

Ўзининг узоқ ва бой тарихи давомида ўзбеклар замини Искандар Зулқарнайн, Чинзизхон ва Амир Темур империяларида илм-фан гуллаб яшнаши, меъморчилик санъати баркамоллигининг гувоҳи бўлган.

“Ўзбекистонга саёҳат қилаётган ҳар бир меҳмон қадимий Шарқ дурдонаси Самарқанд, фаровон Бухоро, афсонавий Хива,  дўстлик ва қуёш пойтахти Тошкент, олтин водий маркази Фарғона ҳамда қадимий бутпарастлар шаҳри Термизга ташриф буюриб унутилмас таасуротлар олиши мумкин”, — дейилган хабарда.  

«Уральские авиалинии» авиакомпанияси Россия ҳаво транспорт хизмати кўрсатувчилари орасида тўртинчи ўринни эгаллаб келмоқда. Авиакомпания йил сайин парвоз йўналишларини кенгайтириб келмоқда. 2015 йил якунларига кўра компания 5,4 млн йўловчига хизмат кўрсатди.

Янгиликлар лентаси
0