Ўзбекистонга келадиган туристлар сони ошади

Oбуна бўлиш
Ҳозирда экспертлар жорий йилнинг охирида ўз натижасини бериши кутилаётган тадбирларни ишлаб чиқишмоқда

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўзбекистонда хорижлик туристларнинг виза олиш ва мамлакатга келишлари бўйича масалаларни енгиллаштирувчи тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистонга "Ўзбектуризм"даги манба.

Ҳозирда экспертлар жорий йилнинг охирида ўз натижасини бериши кутилаётган тадбирларни ишлаб чиқишмоқда.

"70га яқин турли чора-тадбирларни ўз ичига олган янги режанинг асосий вазифаси соҳадаги муаммоларни ечиш ва хорижлик туристларни жалб этишдан иборат. Ҳозирда тегишли вазирлик ва муассасалар билан ҳужжатнинг айрим бандлари бўйича келишувлар олиб борилмоқда, "Ўзбектуризм" уларга ўз таклифини берган ва уларнинг жавоби кутилмоқда. Умид қиламизки, бу ишнинг натижаси 2016 йилнинг охиридаёқ кўринади", — деди "Ўзбектуризм"даги манба.

Қизил Майдондаги туристлар - Sputnik Ўзбекистон
2015 йилда 800 мингга яқин ўзбекистонлик турист Россияга келган

Унинг айтишича, ўтган йили Ўзбекистонга 2 миллион 35 минг турист келган, бу 2014 йилга нисбатан 5%га кўп демакдир. Хорижлик туристларнинг аксарият қисми Ғарбий Европа, Россия, Жанубий Корея ва Япониядан келган.

Ўзбекистон тарихий ва архитектура ёдгорликлари сони бўйича жаҳонда тўққизинчи ўринда туради. Ўзбекистоннинг машҳур Самарқанд шаҳри Римнинг тенгдоши бўлиб, дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири. Республикада туристлар учун энг қулай муҳитлар бу хавфсизлик, ўзига хос миллий ошхона ва ривожланган транспорт инфраструктурасидир.

Янгиликлар лентаси
0