Ўзбекистонда кинематографияни ривожлантириш фонди ташкил этилади

© Sputnik / В. Ковреин / Медиабанкка ўтишКинотеатр зали
Кинотеатр зали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбек кинематографиясининг етакчи мутахассисларидан ташкил топган экспертлар кенгаши мамлакатда фильмларни намойиш этиш учун рухсат беради

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Ўзбекистонда аудиовизуал асарларни намойиш этиш ҳақидаги маълумотларнинг автоматлаштирилган ягона ахборот тизимини ва Кинематографияни ривожлантириш бўйича бюджетдан ташқари фондни ташкил этиш, шунингдек, қатор инновацион таклифларни татбиқ этиш таклиф этилмоқда, деб хабар беради Uzbekistan Today.

Ялмоғиз кампирнинг сеҳрли уйи - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбеккино" илк тўлиқметражли мультфильмни суратга олмоқда

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларини муҳокама қилиш порталида "Кинематография ҳақида"ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинмоқда. Янгиликлар орасидан "Ўзбеккино" миллий агентлиги қошида аудиовизуал асарлар намойишидан тушадиган даромадларни жамлаш ва олинган даромадларни оқилона сарфлаш мақсадида Кинематографияни ривожлантириш бюджетдан ташқари фондини ташкил этиш таклифи ўрин олган.

Ҳукумат фондни ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиш тартибини белгилаб беради ҳамда маблағлардан оқилона фойдаланилишини назорат қилади. Фонд кинотеатрларнинг ҳар бир сеанс ва сотилган билетлар бўйича маълумот берадиган фильмлар намойиши ҳақидаги автоматлаштирилган ягона ахборот тизимини ташкил этади ҳамда назорат қилади.

Ваколатли орган қошида кинематографиянинг етакчи мутахассисларидан иборат эксперт кенгашини тузиш кўзда тутилган. У икки йўналишда фаолият олиб боради. Кенгаш хусусий ва хориж киностудияларининг фильмларини баҳолаш ва уларнинг намойиш этилиши учун рухсат бериш билан шуғулланади. Шунингдек, кинофильмларни томошабинларнинг ёш гуруҳлари бўйича таснифлайди (яъни томошабиннинг ёши бўйича чеклов киритиши мумкин).

Кинотеатр. - Sputnik Ўзбекистон
Фэнтези жанридаги илк ўзбек фильмини кутиб олинг

Миллий асарларнинг намойиш этилишида хориж асарларига нисбатан фоиз ҳисобида мажбурий вақт квотасини ўрнатиш ҳамда миллий каналларда болалар ва ўсмирларга мўлжалланган кинофильмлар бўйича ҳам квота ажратиш таклиф қилинмоқда.

Давлат бюджети ҳисобидан ишлаб чиқарилган киномаҳсулотлар давлат каналлари орқали бепул реклама қилинади, прокатга чиқарилганидан кейин телеэкранларда намойиш этилади ва муаллиф ёки фильм эгасининг рухсати билан электрон ахборот ташувчилар (DVD, CD ва бошқалар)да чиқарилади.

Янгиликлар лентаси
0