ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. 20 майдан бошлаб фэнтези жанрида суратга олинган "Ойқиз эртаги" тарихий фильми катта экранларга чиқмоқда.
Фильм Саранг мамлакати подшосининг яккаю-ягона қизи — Ойқиз ҳақида. Малика ролини актриса Юлдуз Ражабова ижро этган.
Сюжет бўйича, қизалоқ ёшлигидан забардаст жангчи бўлишни ва болаликда дараксиз йўқолган ўртоғи Жонбоз(Йигитали Мамажонов"ни излаб топишни ва у билан биргалашиб ҳокимиятни айёрлик билан эгаллаб олган кимсалардан қутқаришни орзу қилади. Орадан йиллар ўтиб дўстлар учрашишади ва босқинчиларга қарши кураш бошлайдилар.
Суратга олиш ишлари икки йил давом этган. Фильм Хоразм ва Тошкент вилоятларида суратга олинган. "Ўзбеккино" буюртмаси асосида суратга олинган кинолента бюджети 1,6 миллиард сўмни ташкил қилган.
Картина премьераси 19 май куни 17:00 да Республика Киночилар уйида ва 18:00да Алишер Навоий номли Санъат саройида бўлиб ўтади.