ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси йўловчилардан портатив электрон қурилмаларини самолётда ташиш қоидаларига қатъий амал қилишни сўрайди, дейилади авиакомпания сайтида.
"Халқаро фуқаро авиацияси йўриқномаларига мувофиқ ҳамда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчиларга литий батареяси билан жиҳозланган портатив электрон қурилмаларини фақатгина ҳаво кемаси салонида қўл юки сифатида ёки ўз ёнида олиб чиқиш тавсия этилади", — дейилади миллий авиакомпания хабарида.
Авиаташувчи самолёт салонида литий батареяли қурилмаларни заряд қилмасликни сўраган.