ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Ўзбекистон Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг 45 сонли буюруғига қатор ўзгаришлар киритилди, Lex.uz саҳифаси хабарига асосан.
Биринчидан, ушбу буюруқдан йўловчиларни мажбурий суғурта қилиш ҳақидага банд олиб ташланди.
Иккинчидан, парвозлар хавфсизлиги Вазирлар маҳкамасининг 02.06.2016 йилда қабул қилинган 183 қарорига кўра, янги низом асосида амалга оширилади.
Янги қоидаларга кўра, йўловчилар ва юкларни кўздан кечиришда ваколат ва жавобгарлик МХХ ходимларидан Аэропорт Хавфсизлик хизмати ходимлари зиммасига ўтди.
Шахсий юкларини йўловчи иштирокисиз авиация хавфсизлигига текшириш, фақат аэропортдаги авиация хавфсизлик хавфсизлик хизмати бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг ёзма буйруғи асосида амалга оширилади. Керак бўлганда икки гувоҳ ҳам таклиф қилинади.
Йўловчининг иштирокисиз юклар кўздан кечирилганда протокол ёки акт тузилиши шарт.