Қирғиз чегарачисига Ўзбекистон касалхонасида ёрдам кўрсатилди

© Sputnik / Табылды КадырбековЧегарачи кузатув пунктида
Чегарачи кузатув пунктида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Катта сержант Мирланбек Кидиков ўзини ёмон ҳис қилган

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Қирғизистонлик чегарачилар сафдошларидан бири касал бўлиб қолганлиги сабабли ўзбекистонлик ҳамкасбларидан ёрдам сўраб мурожаат қилдилар, деб хабар берилади Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадош вилоятлари вакиллари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қирғизистон вакиллари меморандум имзоладилар

"Найзасой" қўриқлаш постида хизмат қилаётган Қирғизистон Республикаси давлат чегара хизматчиси, 1999 йилда туғилган катта сержант Мирланбек Кидиков ўзини ёмон ҳис қилган.

"Дўстона ва қўшничилик муносабатларидан келиб чиқиб Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбийлари катта сержант Кидиковни Тошкент вилоятидаги Ғазалкент шаҳри врачлик масканига элтдилар ҳамда бу ерда беморга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди", — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0