Coca-Cola ва PepsiCo компанияларининг қўшма фитнаси фош қилинди

Oбуна бўлиш
Олимларнинг таъкидига кўра, Coca-Cola ва PepsiCo компаниялари бу каби "ташвиқот ишлари" учун йилига тахминан 9 миллион доллар сарфлайди

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Coca-Cola ва PepsiCo компаниялари Американинг 96тага яқин тиббиёт уюшмалари билан тил бириктириб иш кўрган. Тиббий ташкилотлар компаниялар манфаатини кўзлаб иш кўргани учун мўмайгина пул олган, деб ёзади бу борада суриштирув ўтказган American Journal of Preventive Medicine нашри.

Харидор Coca-Cola компаниясига тегишли ичимликни тутиб турибди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Coca-Cola май охирида савдо расталарига қайтади
Маълум бўлишича, 2011 йилдан 2015 йилга қадар газланган ичимлик ишлаб чиқарувчи Coca-Cola ва PepsiCo  компаниялари соғлиқни сақлаш ташкилотлари ҳисоб рақамларига жуда катта миқдорда пул ўтказишган. Пул ўтказилган тузилмаларнинг аксарияти семиришга қарши кураш олиб борган.

Бундан ташқари, хабарга кўра, ушбу вақт оралиғида Coca-Cola ва PepsiCo  компаниялари соғлиқни сақлаш соҳасидаги 29 та лойиҳа, шу жумладан, ширин газланган ичимликлар истеъмолини камайтириш ва семизликка қарши курашишга қарши қаратилган лойиҳаларга қарши овоз берилишини қўллаб-қувватлаган.

Олимларнинг таъкидига кўра, Coca-Cola ва PepsiCo компаниялари бу каби "ташвиқотлар" учун йилига тахминан 9 миллион доллар сарфлайди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, юқорида қайд этилган сингари ҳолатлар Америка миллати соғлиғига катта салбий таъсир кўрсатмоқда.

Янгиликлар лентаси
0