Ўзбек санъат усталари Туркиядаги симпозиумда қатнашишди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик санъат усталари янги ижодий ғояларини амалда татбиқ этишиб, ўзига хос санъат асарларини яратдилар

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Туркиянинг Аспат шаҳрида бўлиб ўтган ҳайкалтарош ва рассомларнинг XIV халқаро симпозиумида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этдилар, деб хабар беради "Жаҳон" АА. Симпозиум "Аспат" ижтимоий-маданият фонди ва Туркия бош вазири ҳузуридаги ҳамкорлик ва координация бўйича агентлиги томонидан ташкил этилди.

Илхом театрида рассом Shakuнинг кўргазмаси бўлиб ўтади

2003 йилдан буён ўтказиб келинадиган мазкур симпозиумнинг мақсади дунёнинг турли мамлакатларида ижод қилувчи санъат усталарини бир жойга йиғиш ва уларнинг ўзаро тажриба алмашишларини таъминлашдан иборат. Аспатга таниқли мусаввир ва ҳайкалтарошлар билан бирга ушбу соҳадаги истеъдодли ёшлар ҳам ташриф буюрдилар.

Бу йилги симпозиумда Ўзбекистондан мусаввирлар Л.Ибрагимов, С.Раҳматов, Д.Эшматов ва ҳайкалтарош Г.Султонова қатнашди.

Симпозиум доирасида ўзбекистонлик санъат усталари янги ижодий ғояларини амалда татбиқ этишиб, ўзига хос санъат асарларини яратдилар. Симпозиум қатнашчилари ўзбекистонлик санъат вакилларининг ишларига юқори баҳо бердилар ва уларнинг асарларида яратувчанлик, тинчликсеварлик ва ҳурфикрлилик тамойиллари акс этиб туришини таъкидладилар.

Янгиликлар лентаси
0