ТОШКЕНТ, 10 окт —Sputnik. Тошкентдаги Илҳом театрида ёш рассом Шахзода Юсупжонованинг "Яша Сев Ижод қил" номли биринчи кўргазмаси бўлиб ўтади.
Юсупжонова Шахзода Алишеровна Тошкентда 1995 йилда туғилди. Ёшлигидан расм чизишга қизиқди. 2010 йилда Турин академик лицейига ўқишга кирди. 2011 йилда
Галины Сарькесянс тавсифномасини олиб, манзара устаси Мирзахмедов Ҳаким Каримович устозлигида ижод йўлини бошлади.
"Мен ҳали ўз йўналишимни аниқ топдим деб айта олмайман, ҳалигача ўз ўрнимни қидирмоқдаман, ривожланишга, ўз ишимни яхшилашга уриниб келмоқдаман. Ҳозир бир нарсани аниқ айтишим мумкин — мен ижодимда ўзимга ҳеч қандай тўсиқ қўймайман, ҳар доим мени илҳомлантирган нарса устида завқ билан ишлайман", — деди рассом.
Shaku — тахаллуси пайдо бўлиши рассомнинг болалик йилларига боғлиқ экан. Рассомнинг онаси ёшилгида уни шу ном билан атаган экан.
"Яша Сев Ижод қил — ушбу оддий сўзларда кучли маъно яшрилган. Ҳар бир инсон ўз қобилиятларини рўёбга чиқариши керак. Ўзи қилаётган ишни севиб бажариши ва ҳаётдан баҳра олиши керак", — деб кўргазма мавзусига изоҳ берди ёш рассом.