ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси куч органлари вакиллари Хоразмда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи йирик жиноий гуруҳни қўлга олишга қаратилган операцияни амалга оширдилар. Жиноий уюшма наркотик моддаларни етиштириш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланганлиги таъкидланмоқда.
"Шундан сўнг ўтказилган суриштирув ишлари давомида тезкор гуруҳ ходимлари ушбу гиёҳванд моддаларни харид қилмоқчи бўлган шахснинг кимлигини аниқлашган ва унинг кўрсатмаларидан сўнг яна 8,56 грамм наша борлиги маълум бўлган. Шунингдек, вилоят бўйлаб кенг кўламда тафтиш ишлари ўтказилган. 24 манзил бўйича текширув ишларини олиб борган куч ходимлари томонидан катта миқдорда наша ва бошқа гиёҳванд моддалари аниқланган. Шунингдек, текширув давомида ноқонуний тарзда сақланган пневматик тўппонча ва икки дона милтиқ ўқи топилган", — дея таъкидлади куч тузилмаларидаги манба
Жиноий гуруҳнинг барча аъзолари 7 йилдан 13 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган.