Россияда Ўзбекистондаги президент сайловларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди

© Sputnik / / Игорь ПантинРоссиядаги Ўзбекистон элчихонасида президент сайловларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди
Россиядаги Ўзбекистон элчихонасида президент сайловларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жума куни Россиядаги Ўзбекистон элчихонасида Ўзбекистондаги президент сайловларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Йиғилишни Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳром Ашрафхонов олиб борди

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида Ўзбекистонда 4 декабрда ўтказилиши белгиланган президент сайловларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти сайлови учун хорижда 44 та сайлов участкаси очилади
Йиғилиш жорий йилнинг 2 сентябр куни оламдан бевақт кўз юмган Ўзбекистоннинг Биринчи президенти хотирасига ҳурмат бажо келтириш билан бошланди.

Брифингда сўзга чиққан Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ашрафхонов Баҳром Боҳодирович Ўзбекистонда Президент сайловлари мамлакат Бош Қомуси — Республика Конституцияси ва сайлов тўғрисидаги қонунларга мувофиқ ҳамда халқаро демократик меъёр ва қоидаларга амал қилинган ҳолда очиқлик, ошкоралик шароитида ташкил этилаётгани ҳақида таъкидлади.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ сайлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишни очиқ ва ошкора амалга оширадилар. Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарликнинг бориши ва сайлов қандай ўтаётганлигини ёритиб борадилар", — деб таъкидлади Баҳром Баҳодирович.

Элчи шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)га, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси (МДҲ Ижроия қўмитаси)га, Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти (ИҲТ)га ва Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (БСОА)га Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг халқаро кузатувида иштирок этиш учун расман таклифномалар юборганини айтиб ўтди.

© SputnikЎзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди
Брифинг, посвященный выборам в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди

"Россия номидан халқаро кузатувчилар сифатида сайловларда иштирок этишга рози бўлганлиги учун Россия Марказий Сайлов комиссияси раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз", — деб таъкидлади Баҳром Баҳодирович.

Янгиликлар лентаси
0