Самарқандда сайловчилар сони 2 миллиондан ошади

© MUHAMMADSHARIF MAMATKULOV / AFP Овоз бериш жараёни
Овоз бериш жараёни - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Округ сайлов комиссияси Самарқанд вилоятида сайловчилар сони 2 млн. 373 минг 738 кишини ташкил этишини ҳисобга олиб 1030 сайлов участкасини ташкил қилиш ҳақида қарор қабул қилди

ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. 3 октябр куни Ўзбекистон Президентлигига сайлов бўйича 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради nuz.uz. Унда округ ҳудудида сайлов участкаларини ташкил этиш ҳамда сайловларнинг боришини ёритувчи оммавий ахборот воситалари ходимларини аккредитациядан ўтказиш масалалари кўрилди.

Комиссия раиси "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги қонунга кўра сайлов участкалари туманлар, шаҳарлар, шаҳар туманлари чегараларини ҳисобга олган ҳолда сайловчилар учун имкон қадар қулайлик яратилган ҳолда шакллантирилишини билдирди.

Округ сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Худоёр Маматов Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимиятлари ҳамда 14та туманда овоз беришни ташкил этиш учун ҳар бир сайлов участкасига бинолар ажратилганини маълум қилди.

Ўзбекистонда президент сайловлари - Sputnik Ўзбекистон
Округ сайлов комиссияларининг биринчи мажлислари бўлиб ўтди

Округ сайлов комиссияси Самарқанд вилоятида сайловчилар сони 2 млн. 373 минг 738 кишини ташкил этишини ҳисобга олиб 1030 сайлов участкасини ташкил қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Энг кўп участка вилоят марказида – 164та, туманлардан эса Ургутда – 105та сайлов участкаси ташкил этилди.

Cайлов комиссиясининг қарорига кўра сайлов участкаларининг тартиб рақами, қамров ҳудуди ва манзиллари рўйхати маҳаллий матбуотда чоп этилади.

Тошев шунингдек, сайлов комиссиясига оммавий ахборот воситалари, ахборот агентликлари ва мустақил журналистлардан аккредитация борасида мурожаатлар тушганлигини билдирди. Комиссия 80дан ортиқ оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди.

Янгиликлар лентаси
0