ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Сентябр охирида "Ўзбекистон фуқаролиги ҳақида"ги қонун кучга кирди. Унда Ўзбкистон фуқаролари қандай ҳолларда фуқароликдан маҳрум қилиниши мумкин ва ўзга фуқароликини қабул қилганда Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечиш тартиби белгиланган.
Қонунга кўра, Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиш учун бешта асос бор:
1. Ўзбекистон фуқароси ўзга давлат хизматига кирса
2. Доимий чет давлатда яшаётган шахс, уч йил мобайнида, асоссиз консуллик ҳисобида турмаса
3. Ўзбекистон фуқаролиги ёлғон маълумотлар ёки ҳужжатлар бериш натижасида олинган бўлса
4. Фуқаро ўзга мамлакат фойдасига ишлаб ўз мамлакатига катта зиён еткизса
5. Ўзга мамлакат фуқаролигини қабул қилса
Ўзбекистон қонунчилиги икки фуқароликни қабул қилмайди, агар фуқаро ўзга мамлакат фуқаролигини қабул қилса у автоматик равишда Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилинади.
Ушбу қонун қабул қилинмасдан олдин ўзга мамлакат фуқаролигини қабул қилган Ўзбекистон фуқароси аризасига президент имзо чекиши керак бўлар ва одатда ушбу жараён узоқ чўзилиб кетарди. Бу борада қабул қилинган янги чора кўп муаммоларни ҳал қилади ва ушбу жараённи осонлаштиради.
МДҲ институтининг Ўрта Осиё ва Қозоғистон бўлими раҳбари Андрей Грозиннинг фикрига кўра, Ўзбекистондан бошқа мамлакатларга миграция оқими кучли, шунинг учун ҳам ҳукуматга фуқаролик соҳасида тартиб ўрнатувчи ва ўз фуқароларини рўйхатга олувчи тизим керак.
Собиқ Иттифоқ ҳудудида фуқароликдан маҳрум қилиш бўйича Ўзбекистон қонунлари — энг қаттиққўл қонунлардан бири. Sputnik Узбекистон МДҲнинг бошқа мамалкатларида қандай ҳолларда фуқароликдан маҳрум бўлиш мумкинлиги билан қизиқди.
Россия, Украина, Белоруссия, Литва, Грузия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Эстония конституция ва қонунларида — ушбу мамлакатларда туғилиб ўсган киши фуқароликдан маҳрум қилиниши мумкин эмас деб ёзилган. Буни тушунса бўлади, меҳрибон она ўзи катта қилган боласидан воз кечмайдику, ҳатто у бироз хатога йўл қўйган бўлса ҳам.
Молдова, Арманистон ва Латвия ўз фуқароларин фуқароликдан маҳрум қилиши мумкин экан. Арманистон ва Латвияда ҳам — иккинчи мамлакат фуқаролигини олиш — мамлакат фуқаролигидан маҳрум бўлишга тенг. Латвия Европа Иттифоқида бўлгани учун айрим ҳолларда фуқароларга икки мамлакат фуқароси бўлишга рухсат берилади.
Молдовада эса — чет эл қуролли кучлари сафига киргани ёки оғир жиноят содир этганлиги учун фуқароликдан маҳрум бўлиш мумкин.