Диққат: Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум бўлиш ҳолларига ойдинлик киритилди

Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, Ўзбекистон фуқароси чет давлатда ҳарбий хизмат, хавфсизлик хизмати, полиция, адлия идоралари ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирса фуқароликдан маҳрум этилади.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда республика фуқаролигидан маҳрум бўлиш ҳолларига ойдинлик киритилди.

Ўзбекистон президенти в.б Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев янги таҳрирдаги "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунни имзолади
Қонун Республика парламенти томонидан август ойида қабул қилинган ва маъқулланган. Куни кеча эса Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган. Шу тариқа, Қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирган.

Қонуннинг 21 моддасига киритилган ўзгаришларга мувоқиқ, Ўзбекистон фуқароси хорижий давлат фуқаролигини олса, бунда, у 1 ой муддат ичида Ўзбекистон ИИВ идоралари ёки хориждаги консуллигига фуқаролигини ўзгартирганини маълум қилиши шарт. Илгариги қонунда бундай мажбурият кўрсатилмаган эди.

Қонунга мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон фуқароси: чет давлатда ҳарбий хизмат, хавфсизлик хизмати, полиция, адлия идоралари ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирса; чет элда уч йил ичида узрсиз Ўзбекистон консуллиги ҳисобида турмаса; Ўзбекистон фуқаролигини сохта ҳужжатлар ёки ёлғон маълумотлар асосида олган бўлса; чет давлат фойдасини кўзлаш, тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказса Ўзбекистон республикаси фуқаролигидан маҳрум этилади.

Янгиликлар лентаси
0