Ўзбекистон Афғонистонга ёрдам беришга тайёр

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишЎзбекистон Ташқи Ишлар вазири Абдулазиз Камилов
Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазири Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Брюсселда бўлиб ўтган халқаро анжуманда Афғонистон ҳукуматига сиёсий ва ижтимоий реформаларни ҳал қилиш учун молиявий ва бошқа ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга бағишланган халқаро анжуманда қатнашди, деб хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги.

"Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Брюсселда Афғонистонга бағишланган халқаро анжуманда қатнашди", — дейилган хабарда.

"Ривожланиш ва тинчлик йўлида ҳамкорлик" форумида 100дан ортиқ мамлакатлар вакиллари қатнашишди. Жумладан Афғонистон билан қўшни бўлган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

ИД террорчилик уюшмаси жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
"Ислом давлати"ни Афғонистон эмас, Марказий Осиё қизиқтиради - Россия ТИВ
ТИВ хабарида айтилишига кўра, анжуманда Афғонистон ҳукуматига 2017-2020 йилларга режалаштирилган сиёсий ва ижтимоий реформаларни ҳал қилиш учун молиявий ва бошқа ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, сентябр охирида Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош ассамблеясида, сўзга чиққан Камилов, Афғонистонга ёрдам беришни ўз бўйнига олган давлатлар ва халқаро ташкилотлар ўз мажбуриятларини бажариши муҳим эканини хабар қилган эди. Камиловнинг фикрига кўра, Афғонистонда мамлакатдаги иқтисодий-ижтимоий ҳолатни яхшилаш, аҳоли ҳаёт даражасини кўтариш ва маърифат соҳасига эътибор бериш керак.

Охирги кунларда Афғонистонда Толибон ҳаракати мамалкат шимолидаги Қундуз шаҳрини эгаллаб олгани ва ушбу ҳудудда ижтимоийвазият кескин ёмонлашгани ҳақида ташвишли хабарлар келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0