ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Россияда тақиқланган жиноий уюшма бўлмиш "Ислом давлати"ни Афғонистон қизиқтирмайди, уларнинг нияти Марказий Осиёга кириб олиш, деб таъкидлади РИА Новостига берган интервьюсида Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Олег Сиромолотов.
"Ҳа, "ИД" жангарилари бу давлатга (Афғонистонга, таҳр.) кириб боришга ҳаракат қилишмоқда, лекин у ернинг хусусияти бошқа", — деди у.
"Ислом давлати" жангарилари Афғонистонга кириб келиб, Афғонистон уларга умуман қизиқ эмаслиги ҳақида бонг уришмоқда. Чунки уларни дарё ортидаги Марказий Осиё кўпроқ қизиқтиради. Нега? Чунки, айрим маълумотларга кўра, "ИД"нинг 50-60%гача жангарилари — бу Марказий Осиё, Шимолий Кавказ фуқароларидир. Табиийки, улар янада кенгроқ ҳудудларга кириб боришни исташади. Аммо ҳозирча улар етарлича салоҳиятга эга эмас", — қўшимча қилди Сиромолотов.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосари сўзларига кўра, ҳозирда Афғонистонда бир-бирига қарши икки террорчи гуруҳ фаолият олиб бормоқда — булар "ИД" ва "Толибон"дир.
Сиромолотовнинг сўзларига қараганда, илгари "Ислом давлати" ўз қаторига толибларни жалб қилиши мумкин бўлган, "аммо аста-секин пуллар оқими пасайиб бормоқда, табиийки, шу боис террорчилик уюшмаси жозибаси ҳам анча хиралашган…"