Тошкентда жиноятчи мактаб ўқувчисини ўғирлаб қочишга уринди

© СтрингерЎзбекистон Республикаси ички ишлар ходими иш жараёнида
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ходими иш жараёнида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Facebook ижтимоий тармоғидаги гуруҳларнинг бирида болакайнинг отаси ёзиб қолдирган хабарга қараганда, корейс миллатига мансуб эркак унинг №301 мактабнинг 4-синфида таҳсил оладиган ўғли ёнига келиб, ўзи билан бирга кетишга кўндирмоқчи бўлган

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Тошкентнинг Сирғали туманида рўй берган жанжалли ҳодиса ўзбек интернет оламининг энг мунозарали мавзуларидан бирига айланмоқда. Интернет фойдаланувчилари нафақат жиноятчининг болани ўғирлашга урингани, балки бу ҳодисага ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг муносабати ҳам ҳайратга солмоқда.

Facebook ижтимоий тармоғидаги гуруҳларнинг бирида болакайнинг отаси ёзиб қолдирган хабарга кўра, 4-синфда таҳсил оладиган ўғли мактабдан қайтаётган маҳали, унинг ёнига корейс миллатига мансуб бир эркак келиб, болакайни гапга солган.

Ўзини Саша, деб таништирган эркак, болакайга унинг отасини яхши таниши, отаси унга кўп яхшиликлар қилгани ҳақида айтган ва сўнгра, алдов йўли билан болакайдан уяли телефонини сўраб олиб, 4-синф ўқувчисини Сирғали-8 массиви бўйлаб айлантира бошлаган.

"Эркак ёнидан пичоқ чиқариб, ўғлимга кўз-кўз қилган ва шундан сўнг ундан қаерда яшашини сўраган. Ўғлим атай бошқа уйга ишора қилган. Шундан сўнг эркак ўғлимни уйига таклиф қилиб, "бувинг билан саломлашиб қўй" дея уни ўзи билан кетишга кўндиришга тушган, ўғлим эса рози бўлмаган. Массив бўйлаб "айланишлар" бир соатдан сўзилгач ўғлим нотаниш ўша эркакка "аям дарсларим қачон тугашини билади, ҳозир мени излай бошлайди" деб айтган. Эркак эса "кел, ойингга қўнғироқ қилиб, сал кечроқ боришингни айтамиз. Дўстимнинг телефонидан ўйинларни юклаб олмоқчиман", деб айт дейди ва ўғлимга телефонини узатади… Ўғлим аёлимга қўнғироқ қилиб, қоча бошлайди, "Саша" эса унинг кетидан бўралаб сўкиб, "ўзим кузатаман, ўзим ойингни олдига олиб бораман" деб бақириб, уни қувлашга тушади", — дея ёзган ота.

Эркакнинг сўзларига қараганда, телефонда ўғлининг бақирган овозини эшитган она шу заҳотиёқ кўчага отилиб, жигарбандини излашга тушади ва уни йиғлаган, қўрққанидан бир аҳволга тушган ҳолда уйга қайтаётган чоғида кўчада учратади. Болакайнинг сўзларига қараганда, нотаниш эркак уни қувиб етиб олган ва қўлидан телефонини тортиб олганча, кўздан ғойиб бўлган.

Аёл шу заҳотиёқ бу ҳодиса ҳақида сўзлаш мақсадида маҳалла посбонига учрайди. Посбон, ўз навбатида, корейс миллатига мансуб эркак устидан бундан олдин ҳам бир неча бор шикоят тушганини тасдиқлайди.

Шундан сўнг аёл Сирғали тумани ИИББга мурожаат этади.

Жиноятлар базаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда жиноятлар миллий базаси ташкил қилинди
Ижтимоий тармоқларда ота томонидан ёзиб қолдирилган шикоят мазмунидаги хабарга мувофиқ, ИИББда ота-онадан ҳеч ким ариза қабул қилишни хоҳламаган. Эркакнинг сўзларига кўра, ички ишлар ходимлари телефонни унинг махсус коди ёрдамида топишгач, қайтариб беришларини маълум қилишган. Аёл эса гап телефонда эмаслигини, ўша эркакни топиш кераклигини талаб қилган. Эркакнинг сўзларига қараганда, милиция ходимлари аёлнинг бу талабидан сўнг "Биз сизга экстрасенсми? Уни қандай қилиб топамиз?" мазмунида жавоб қайтарган.

Натижада аёл аризани ёзиб, ички ишлар органи ходимларига топширган.

Ўғирланишига бир баҳя қолган болакайнинг отаси айни вақтда  ушбу ҳодиса юзасидан gov.uz порталига ҳам шикоят аризасини ёзиб жўнатган. Бундан ташқари, шу кунларда прокуратура органларига ҳам ариза ёзмоқчилигини маълум қилган.

Сирғали тумани Ички ишлар бошқармаси шаҳарни ўз холи-жонига қўймаётган, ота-оналар кўнглига қўрқув солаётган жиноятчини тез орада топишларига умид қиламиз. Бу унчалик кўп вақт олмаслигига ҳам ишонгимиз келади, негаки, пойтахтнинг барча туманларида аллақачон кузатув камералари ўрнатилган.

Ижтимоий тармоқлардаги ота фарёди
Ижтимоий тармоқлардаги ота фарёди - Sputnik Ўзбекистон
Ижтимоий тармоқлардаги ота фарёди
Янгиликлар лентаси
0