Ўзбекистонда жиноятлар миллий базаси ташкил қилинди

© fotoliaЖиноятлар базаси
Жиноятлар базаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги тизимни киритиш жиноятчиликка қарши курашаётган барча муассасалар ишини мувофиқлаштиради, уларнинг фаолият тезлигини оширади ва қилинаётган қарорлар сифатини яхшилайди. Ундан ташқари янги тизим ҳуқуқни сақлаш органларининг фаолиятини очиқлигини таъминлайди.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистонда жиноятларнинг миллий онлайн базаси яратилди. Ушбу база июл ойида ишга тушиши керак, Nuz.uz хабарига  асоан.

Нашр хабарига кўра, шу дамга қадар Ўзбекистонда жиноятларни ҳисобга олиш ягона миллий базаси бўлмаган. Маълумотлар турли ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан алоҳида тўплаб борилган. Бу, муассасаларни автоматлаштирилган равишда маълумот тўплаш ва анализ қилиш имконидан маҳрум қилган. Ундан ташқари миллий маълумотлар базаси бошқа мамлакатлар базалари ва халқаро базалар билан улаш имконини беради.

Янги тизим киритиш жиноятчиликка қарши курашаётган барча муассасалар ишини мувофиқлаштиради, уларнинг фаолият тезлигини оширади ва қилинаётган қарорлар  сифатини яхшилайди. Ундан ташқари янги тизим ҳуқуқни сақлаш органларининг фаолиятини очиқлигини таъминлайди.

Янгиликлар лентаси
0