ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Мазкур сана муносабати билан мамлакатимизнинг барча таълим муассасаларида она тилимизни ривожлантириш, унинг бетакрор жозибаси ва гўзаллигини намойиш этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Таълим даргоҳларида ушбу сана муносабати билан “Она тили ва адабиёти” ойлиги ташкил этилмоқда, деб хабар қилади "Жаҳон" АА.
"Бугунги глобаллашув даврида тилимиз софлигини сақлаш, сўзлашувда турли хорижий ибораларни ўринли-ўринсиз ишлатавермаслик талаб этилади, – дейди мазкур мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Нилуфар Комилова. – Боланинг бошқа фанларни пухта ўзлаштириши унинг ўз она тилини нечоғли яхши билишидан бошланади. Бинобарин, бошланғич синф ўқитувчисининг тилни ўргатишдаги масъулияти ниҳоятда катта".
Дарс жараёнида иншолар танлови ўтказилиб, ғолиблар муносиб рағбатлантирилмоқда. Шеърият кечалари, учрашувлар, билимлар беллашувларида зукко ўғил-қизлар куч синашиб, ўз билимини, ўзбек тилига меҳр-муҳаббатини намойиш этишмоқда. Фан ойлиги давомида Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат, муқаддас қадамжоларга экскурсиялар уюштирилаётгани хабар қилинмоқда. Ўқувчилар саводхонлигини янада ошириш мақсадида ташкил этилаётган тадбирларга таниқли олим, ёзувчи ва шоирларнинг жалб этилмоқда.