ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев республика қуролли кучлари бош штаби раҳбари Раимберди Дуйшенбиев билан учрашуви чоғида ташқи чегараларни мустаҳкамлаш ва мамлакат мудофаасини кучайтириш лозимлигини таъкидлади, деб хабар беради РИА Новости.
"Президент ташқи чегараларни мустаҳкамлаш бўйича олдинга қўйилган вазифаларни самарали бажариш учун қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини кучайтириш зарурлигини таъкидлади", — деб хабар беради Қирғизистон раҳбарининг матбуот хизмати.
Атамбаев ва Дуйшенбиев шунингдек, "ҳаракатчан ва замонавий талабларга жавоб берувчи" қуролли кучлар тузилмасини яратиш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.
Қирғизистон президенти мамлакатда деярли икки ҳафта давомида бўлмади. 19 сентябр куни Атамбаев тиббий кўрикдан ўтиш учун қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Саломатлиги яхшиланганидан сўнг у касалхонадан чиқди ва Қирғизистонга қайтиб келди.