ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Москвадаги Марказий клиника шифохонасида даволанган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев шанба куни Бишкекка учиб келди, деб хабар қилган РИА Новости нашрига Қирғизистон президенти аппарати ходими.
"Бугун 1 октябр куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Бишкекка учиб келди", деб таъкидлаган суҳбатдош агентликка.
Сал олдин Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонаси матбуот-котиби Гулбарчин Бойимбетова "Президент даволаниш муолажаларини олиб бўлди. Унинг аҳволи яхши, тиббий муолажа натижалари ҳам яхши. У шифохонадан чиқди", деб хабар қилган эди.