ОАВ: Рамзан Қодировнинг қароргоҳига фитначилар бомба жойлаштирди

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишЧеченистон раҳбари Рамзан Қодиров
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суиқасдчилар томонидан ўз қароргоҳига портловчи модда жойлаштирилгани ҳақидаги хабарни Чеченистон раҳбари юмор ила қарши олди

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Чеченистон раҳбари ўзига суиқасд уюштирилаётгани ҳақидаги миш-мишларни киноя ила қарши олди, деб хабар қилади РИА Новости.

Илгарироқ ОАВларда Рамзан Қодиров тез-тез қадамранжида қиладиган қароргоҳлардан бирида фитначилар томонидан портловчи модда жойлаштирилгани ҳақида маълумот чоп этилган эди. "Куч ходимлари Беной қишлоғида тайёрланган суиқасдни бартараф этишга муваффақ бўлдилар", — дейилган эди хабарда.

Ушбу янгилик чоп этилгач, ушбу борада изоҳ қолдираётганлар орасида kadyrov_95 аккаунти остида "мақола қаҳрамони"нинг ўзи ҳам пайдо бўлган ва "нега бундан мен бехабарман?" дея савол ташлаган.

Чеченистон раҳбари Россия президенти билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон
Рамзан Қодиров Путинга ахборот берди
Эслатиб ўтамиз, сал олдин Чеченистон раҳбарининг матбуот-котиби Альви Каримов РИА Новости агентлигига берган интервьюсида суиқасд уюштиришга уриниш ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва "юз фоиз уйдирмалиги"ни айтиб, Чеченистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари "бундай ҳолатлар содир бўлишига йўл қўймаслиги ва уларнинг олдини олишга қодир"лиги ҳақида маълум қилган эди.

Рамзан Қодиров 2007 йилнинг феврал ойидан буён Чеченистонга раҳбарлик қилиб келади. Жорий йилнинг 18 сентябр куни у қайта сайланди. Қодиров учун мамлакатнинг 98% аҳолиси овоз берган.

Янгиликлар лентаси
0