Рамзан Қодиров Путинга ахборот берди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишЧеченистон раҳбари Россия президенти билан учрашди
Чеченистон раҳбари Россия президенти билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия Президенти Владимир Путинни "республикамизда террорчилик характерига эга оғир жиноятлар йўқ", дея ишонтирди.

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров президент Владимир Путинга региондаги аҳвол ҳақида ахборот берди, деб хабар қилган РИА Новости.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров - Sputnik Ўзбекистон
Рамзан Қодиров: дўстларимдан менга рост гапиришларини ва мен учун ўч олишларини сўрайман
"Республикада вазият барқарор, тартиб ўрнатилган. Террор характерига эга оғир ва ўта оғир жиноятлар бизда йўқ", — деб айтган Қодиров Россия президенти билан учрашувда.

Чеченистон раҳбари Путиннинг барча йўриқлари ўз вақтида бажарилаётганини таъкидлаган ҳолда, регионда дзюдо спорт турига алоҳида эътибор қаратилаётганини айтиб, Путинни машғулотларда иштирок этишга таклиф қилган.

"Бажонидил бораман", — жавоб берган Путин.

Янгиликлар лентаси
0