ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. UzDaewoo бренди ўрнини эгаллаган Ravon Россия бозоридан субкомпакт Matiz хэтчбекини олиб чиқишга қарор қилди, деб хабар қилмоқда uz24.uz нашри.
Айни вақтда модел Ravon'нинг Россиядаги ваколатхонаси расмий сайти рўйхатида йўқ. Matiz нима сабабдан Россия бозорини тарк этаётгани номаълум. Маълум қилинишича, Ravon'нинг баъзи дилерлари порталларида Matiz'га ҳали ҳам буюртма бериш мумкин.
Россияда механик узатма билан ҳамоҳангликда ишлайдиган ҳажми 0,8 литр, цилиндрлари сони учта, 51 от кучига эга бензинли моторда ҳаракатланувчи Matiz'лар сотилар эди. Унинг нархи 314 минг рублдан бошланади. Matiz шу вақтгача Россия автосалонларида сотилаётган энг арзон автомобиль ҳисобланар эди.