ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. GM Uzbekistan 30 сентябр куни Белоруссияда Ravon брендини тақдим этди, деб хабар берди компания матбуот хизмати.
Белорус бозорида янги бренднинг моделлар қаторида R2, Nexia R3 ва Gentra автомобиллари намойиш этилди. Йил охирига қадар улар сафига R4 модели ҳам қўшилади.
Компания жорий йилда МДҲнинг етакчи бозорларидаги дилерлик тармоғини кенгайтиришни режалаштирган. Октябр ойидан декабрга қадар Озарбайжон ва Туркманистонда ҳам бренд тақдимоти бўлиб ўтади. Шу тарзда ўзбек автомобил ишлаб чиқарувчиси Ҳамдўстлик мамлакатларидаги деярли барча автомобил бозорларини қамраб олади.
2017 йилда GM Uzbekistan ҳар бир давлатда ҳудудий дилерлик тармоқларини кенгайтиришни давом эттиради.