ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. GM Uzbekistan таъкидлашига кўра, Ravon автомобиллари зангламайди, "Новости Узбекистана"хабарига асосан.
GM-Узбекистан заводида асосий ускуналарнинг катта қисми янгиланган ёки бутунлай алмаштирилган. Бўёқлаш цехида замонавий технологиялар ва материаллар ишлатилади. Хусусан, бўяш цехида техник жараённи яхшилаш мақсадида ҳимоя қилувчи тунел пайдо бўлди, автомобил кузовлари бўяшдан олдин чангдан тозаланадиган бўлди, барча жараёнлар “юқори даражада автоматлаштирилди”.
Ундан ташқари, корхона автомобил кузовини бўяш ҳаида қизиқарли инфографикани намойиш қилди.
© "Новости Узбекистана"Ravon автомобиллари зангламайди.
Ravon автомобиллари зангламайди.
Эслатиб ўтамиз, Ravon бренди остида R2, Nexia ва Gentra моделлари сотилмоқда. Ушбу автомобиллар собиқ Chevrolet Spark, Chevrolet Aveo ва Chevrolet Lacetti автомобиллари бўлиб, Россия бозорида Ravon бренди остида сотилади. Яқин орада янги моделлар пайдо бўлиши кутилмоқда.