Ўзбекистон делегацияси ЕИ билан ҳамкорликни муҳокама қилади

© REUTERS / Francois LenoirЕврокомиссия штаб квартираси
Еврокомиссия штаб квартираси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Делегация "Марказий Осиё — Европа Иттифоқи" шаклидаги минтақалараро вазирлар учрашуви ҳамда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этади

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. 2016 йилнинг 4 ва 5 октябр кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Брюссел шаҳрида Евроиттифоқнинг расмий шахслари билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

ЕИ ва Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари Брюсселда учрашишади

Ўзбекистон делегациясига мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилик қилади. "Марказий Осиё — Европа Иттифоқи" шаклидаги минтақалараро вазирлар учрашуви ҳамда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда минтақавий хавфсизлик ҳамда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, ташриф доирасида Евроиттифоқнинг расмий шахслари билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0