Тожикистон чегарасида Афғонистондаги вазият боис назорат кучайтирилди

© AFP POOL / APТожик чегарачиси
Тожик чегарачиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ оммавий ахборот воситалари "Толибон" радикал ҳаракати аъзолари Тожикистон билан чегарадош Қундуз вилоятига ҳужум уюштиришгани ҳақида хабар тарқатганди

ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. Тожикистон чегара қўшинлари раҳбарияти Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги нотинч вазият боис чегаранинг ушбу қисмидаги ҳолатни диққат билан кузатиб турибди, деб хабар берди РИА Новости Тожикистон миллий хавфсизлику давлат қўмитасининг чегара қўшинлари бошқармаси матбуот котиби Муҳаммад Улуғхўжаевнинг сўзларига асосан.

Илгарироқ оммавий ахборот воситалари душанба куни эрталаб "Толибон" радикал ҳаракати аъзолари Тожикистон билан чегарадош Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятига ҳужум уюштиришгани ҳақида хабар тарқатганди.

"Чегара қўшинлари раҳбарияти Қундузда Афғонистон ҳукумат кучлари ва толибончилар ўртасида аёвсиз жанглар ўтаётганидан хабардор. Лекин ҳозирча Тожикистон чегарасига нисбатан таҳдид ҳақида айтиш қийин", — деди Улуғхўжаев.

Толибон жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон шимолида Толибон ҳужумга ўтди - ОАВ

Унинг айтишича, Афғонистон шимолидаги нотинч вазият сабабли чегарачилар жанговар шай ҳолатда турибди. "Ўтган йилнинг ўрталарида Афғонистоннинг Қундуз вилояти билан чегарадош туманларни қўриқлаш кучайтирилган, шунингдек, иккинчи мудофаа чизиғида Тожикистон мудофаа вазирлиги ҳарбийлари жойлаштирилган. Зарурият туғилганда улар чегарачиларга ёрдамга етиб келишади", — деди матбуот котиби.

Афғонистондаги вазият кейинги ойларда сезиларли равишда ёмонлашди. Илгари мамлакатнинг қишлоқ жойларини эгаллаб турган "Толибан" радикал гуруҳи йирик шаҳарларга ҳужум қилишга ўтди. Шунингдек, мамлакатда “ИД” террорчилик гуруҳининг таъсири кучаймоқда.

Янгиликлар лентаси
0