ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида ҳужумга ўтди, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги.
Агентлик хабарига кўра, Толибон душанба куни эрта тонгда ҳужумга ўтган. Айни дамда ҳудудни икки афғон армияси вертолети назорат қилмоқда.
Қурбон лар ва яраланганлар ҳақида маълумот ҳозирча йўқ. Воқеа тафсилотлари ҳам хабар қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистон ҳукумати, Покистон ва халқаро ташкилотлар билан биргаликда охирги йиллар давомида мамалкатда мавжуд бўлган барча мухолифат кучлари ва радикал оқимлар билан тинчлик шартномаси тузишга ҳаракат қилмоқда. Лекин шу вақтга қадар ҳукумат барча томонларни музокара даврасига тўплай олгани йўқ.
Яқинда ҳукумат мамлакатда иккинча катта куч бўлган Гулбиддин Ҳикматиёр бошқарувидаги “Ҳизби Исломий” партияси билан тинчлик шартномаси тузишга дастлабки қадам қўйгани ҳақида хабар берган эдик.